Аҳолини тадбиркорликка ўргатиш устувор вазифалардан бири

Бугун туман ҳокимлигида маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари (драйверлар)ни амалга ошириш ҳамда аҳолини тадбиркорликка ўргатиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлар юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокими Д.Мусинов, Республика "Асакабанк" валюта амалиётлари ва нақт пул оқимларини бошқариш департаменти бошлиғи Б.Раҳматов, "Асакабанк" Самарқанд вилояти бош бошқарувчиси Ф.Суннатов, вилоят Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Раҳимов ҳамда туман тегишли  ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.
Унда Самарқанд вилояти бош бошқарувчиси Ф.Суннатов томонидан маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари (драйверлар)ни амалга ошириш ҳамда аҳолини тадбиркорликка ўргатиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича тақдимоти ўтказилиб, ҳудудлардаги барча маъсул ходимларга тушунча ва кўрсатмалар берилди.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM