"Шўртепа" маҳалласида янги боғча қурилади

Туманнинг чекка ҳудудларидан бўлган "Шўртепа" маҳалласида янги замонавий давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиши режалаштирилмоқда.

Бугун туман ҳокими Д.Мусинов, тегишли соҳа мутахассислари ҳамда маҳалла оқсоқоллари иштирокида қурилиши режалаштирилаётган мазкур ҳудудни жойига бориб ўрганишди. 
Ўрганиш давомида мактабгача таълим бўлими ва бошқа тегишли  соҳа раҳбарларига қурилиш ишлари олдидан керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бундан ташқари "Шўртепа" маҳалла биносининг ҳам ҳозирги ҳолати ўрганилди. Ўрганишда бинонинг замон талабларига жавоб бермаслиги таъкидланиб, маҳалла биносини ҳам янгидан қуриш бўйича келишиб олинди. 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM