Тадбиркорлар қабули ўтказилди

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш,

экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Пайариқ туман ҳокими Д.Мусинов, туман прокурори катта ёрдамчиси С.Қурбонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси туман бўлими мудири О.Саидовлар томонидан “Тадбиркорлар қабули” ўтказилди. 
Қабул давомида ўнга яқин тадбиркорлар иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари бирма-бир атрофлича ўрганилди ҳамда ҳар ҳафталик ижро муддати билан ҳар бир мурожаатга тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.


 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM