Маърифат маскани...? Халқ таълими бўлими қаерга қарамоқда?

Президентимиз аҳоли ҳаёт даражаси ва сифати кўп жиҳатдан мамлакат рақобатдошлигининг асосий кўрсаткичига айланган бугунги шароитда тараққиётнинг муҳим омили сифатида таълимнинг роли ортиб бораётганлигини ҳақида кўп бор таъкидламоқда. Аммо айрим мактабларда таълимда бўлаётган ислоҳотлар етиб бормаган кўринади. 

Туманимиздаги 44-умумтаълим мактабини бунга мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. Ўқитувчилар хонаси, дарс машғулотлари ўтказиладиган хоналарга келган меҳмон ёки ота-оналар фарзандларини эртанги келажаги ҳақида янада кўпроқ қайғуриши тайин. Сабаби ўқитувчилар хонасида ҳужжатлар, яроқсиз стуллар тартибсизлиги ўқитувчи хонаси деган гапга нолойиқ ҳолдалиги дилни хира қилади. Ундан ташқари мактабнинг ҳарбий таълим раҳбари А.Абдураимовнинг машғулот хонасига кирган одам парталарларнинг жойлашиши, ҳар хил чиқиндалар ётиши ва хона тозланмай, жанг ҳолда турганлигидан бу мактабда ўқувчиларга ҳарбий таълимдан дарс машғулотлари ўтилмас экан деган хаёлга бориши бор гап. Хўш, бу ҳолатларга ким жавоб беради? Туман халқ таълими бўлими қаерга қараяпти?

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM