Аёл - эҳтиром ва эъзозга муносиб

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Бугун яқинлашиб келаётган "8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами куни" муносабати билан туманимиздаги "Оққуш" базмгоҳида Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда  фаол хотин-қизлар учун туман ҳокимлиги томонидан байрам дастурхони безатилди.
Байрам тадбирида туман ҳокими Д.Мусинов барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами  8 март — Хотин-қизлар куни билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий табриклади ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида уларга байрам совғалари тарқатилди.
Дастур давомида туман Маданият бўлими хонандалари томонидан янграган шўх қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади.

 


 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM