Вилоят прокурори Пайариқда ўқувчилар билан суҳбатда бўлди

Бугун Самарқанд вилояти 2-сектор раҳбари, вилоят прокурори Р.Машарипов туман ҳокими Д.Мусинов ва секторлар раҳбарлари иштирокида Пайариқ туманидаги мактабларнинг бирида бўлиб, мактабнинг ободончилиги, бундан ташқари муассасанинг фаолияти, дарсларнинг сифати билан қизиқди.

Дарс жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, яратилаётган барча шароитлар бугунги кун ёшларимиз, эртанги кун эгалари учунлигини алоҳида таъкидлади. 
Ўрганиш давомида вилоят прокурори мактабда қўшимча керакли шароитлар яратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди. 

2015-2021 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM