Туманга тақсимланган вакцина билан аҳолини белгиланган гуруҳларини яъни 65 ёшдан катта ва тиббиёт ходимларни коронавирусга қарши эмлаш ишлари жорий йилнинг 7 апрелидан бошланган эди.
Бугунги кунда туман марказий поликлиникаси, Челак поликлиникаси, Пахтакор ва Томойрот ОШП эмлаш пунктларида эмлаш ишлари олиб борилмоқда. 13 апрелдан яна Ўртасайдов, Дўстларобод, Кўпаки ва 21-оилавий поликлиникасида эмлаш ишлари бошланиши режалаштирилган. Беш кун давомида режалаштирилган аҳолининг 24.2 фоизи эмлашга қамраб олинди. Қолган эмлаш пунктларида вакцина тақсимотига асосан эмлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.
Хурматили фуқаролар! Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш, ушбу инфекцияни олдини олишда энг самарали восита эканлигини ёдда тутушингизни сўраймиз.
Туман СЭО ва ЖС бўлими
Ахборот хизмати