Маҳалла биносини қуриш ишлари давом этмоқда

Пайариқ туманида жами 65 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, бугунги кунда йигирмага яқин маҳалла марказларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими Д.Мусинов  қурилиш ишлари олиб борилаётган навбатдаги "Каттасайдов" маҳалласида бўлиб, қурилиш ишлари билан танишди ҳамда маҳалла марказида келгусида фуқароларга холис хизмат қилишида барча шароитлар яратиш лозимлигини таъкидлади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM