Ёш ижодкорлар Имом Бухорий Халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлишди

Туманимиз ўқувчи-ёшлари Имом Бухорий Халқаро илмий-тадқиқот марказида  бўлишиб, ушбу марказдаги қўлёзма асарларини ўқувчилар катта қизиқиш билан томоша қилишди.

 

Тадқиқот марказига тўхталадиган бўлсак, қўлёзмалар фондида  2000 га яқин қўлёзма ва тошбосма асарлар, 3000 дан ортиқ илмий  ишлар ҳамда 15 000 га яқин даврий нашрлар жамланган. Марказни томоша қилиш жараёнида бизнинг ота-боболаримизнинг қўлёзмаларига нафақат биз ўзбеклар, балки бутун дунё қизиқшини  англадик. Марказ фаолияти билан танишиб бўлгач, ўқувчилардан бири билан суҳбатда бўлдик.
— Биз  ушбу марказга биринчи марта келиб, жуда катта таассуротга эга бўлдик. Марказни томоша қилиш билан бирга ўзимизга маънавий озуқа ҳам олдик. Биз бундан жуда хурсандмиз,- дейди Севинч Назирова.

Сайдулла РАШИДОВ,
Муҳлиса ҚАЮМОВА.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM