МУАММОЛАР ҲАЛ БЎЛДИ

Тумандаги “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 60-умумтаълим мактабида туман ҳокимлигининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дониёр Нодиров, туман ҳокимининг хотин-қизлар масаласи бўйича ўринбосари Моҳира Тошпўлатова, туман Халқ қабулхонаси мудири Қурбон Худойқулов, туман Адлия бўлими бошлиғи Аҳмадали Жўраев ва тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, масъул ходимлари қатнашишди.

Ушбу маҳалла аҳолисининг йиғилиб қолган муаммолари тингланди. Қишлоқ оқсоқолларидан Шерали Содиқов, Абдуҳаким Нодировлар фуқаролар номидан ҳудуддаги масалалар, муаммоларни гапирди.

Жумладан, қишлоқдаги артезиан қудуғининг носозлиги сабабли ёрдам берилишини, қабристон учун жой ажратилишини, мактабга қўшимча бино ва боғча қурилишини давлат дастурига киритиш, қишлоқ кўчаларига асфальт ётқизишни ва бошқа ечимини кутаётган муаммоларни ҳал етиб берилишини сўради.

Ушбу масалаларнинг баъзилари шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM