Имом хатиблар ва отинойилар тақдирланди

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг Пайариқ тумани бўйича бош мутахассиси А.Аминхонов, туман бош имом хатиби М.Абдухолиқовлар ҳамкорлигида “Ислом нури” жоме масжидида тумандаги имом хатиблар, отинойилар иштирокида маънавият соати ташкил этилди. 

Маънавият соати давомида мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишда, ҳамда ўтказилаётган маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол қатнашиб келаётган имом хатиблар, отинойиларга туман ҳокими ҳамда туман бош имомининг ташаккурномлари топширилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM