Ватан ҳимоячилари куни кўтаринки руҳда нишонланди

Тантантанали ўтказилган байрам тадбирида дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан сўзга чиққанлар тинчлик ва осойишталик посбонларини бугунги қутлуғ кун билан самимий қутлади.

Байрам тантаналарида ёш спортчиларнинг ҳамда туман маданият бўлими санъаткорларининг саҳна чиқишлари, Ватанни мадҳ этувчи ва юрт чегараларида мардонавор турган ўғлонларни тараннум этувчи куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

2015-2022 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM