Ҳоким ўринбосарлари Мамадали бобо хонадонида бўлишди 

Узоқ умр кўриш, кексалик даврини суриш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Юртимизда қайси бир хонадонда ота-она ёки улардан бири мавжуд бўлса ўша оила бағри бутун оила дейилади.

Сиддиқовлар оиласини эса ана шундай бахли оилалардан бири десак, муболаға бўлмайди.
Бугун туман ҳокими ўринбосарилари, сектор вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Зарафшон" маҳалласида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 98 ёшни қаршилаган Мамадали бобо Сиддиқов хонадонида бўлиб, у кишини ҳолидан хабар олди ҳамда совға саломлар улашди. 
Мамадали бобо бугунги истиқлол ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, юртбошимиз халқимизнинг бошига омон бўлишларини, ҳалқимизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик тилаб, дуога қўл очдилар.

2015-2022 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM