Пробация назоратида турган 4 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Жиноят содир этган шахсларга кўпроқ озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг  тайинланиши, юртимизда инсон манфаатлари, унинг химояси нақадар муҳумлигидан далолат беради.  Албатта, бунда қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлик хисси муҳум ҳисобланади.

Бундай жазоларни тайинланиши, инсонга берилган синов, имконият. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш эса шахснинг ўз қўлида.  

Пробация ҳисобида турган шахсларнинг аксарияти, бугун содир қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон. Улар суд томонидан белгиланган жазоларни маълум қисмини ўтаб, муддатидан олдин озод бўлишмоқда.

Пайариқ туманида 82 нафар пробация назоратдаги шахслар иштирокида ўтказилган сайёр суд муҳокамасида ҳам 11  нафар шахслар ўталмай қолган жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

 Бироқ, берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган назорат остидаги шахслар ҳам йўқ эмас.

Афсуски, суд муҳокамасида ана шундай шахсларни 4 нафарининг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилди.

Судда иштирок этган бошқа назоратдаги шахсларга, берилган имкониятдан фойдаланмаслик, хатога йўл қўйиш, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаш, қандай якун топишини тушунишларига имкон берди.

Суд муҳокамасидан кейин ЖИБ Пайариқ туман судининг раиси Ш.А.Шарипов ва ички ишлар органларининг масъул ходимлари иштирокида, назоратдаги шаҳслар билан давлатимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, берилган имкониятдан унумли фойдаланиш, такрорий жиноятга қўл урмаслик тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилди.   

Шу куннинг ўзида туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари билан хамкорликда “ишга мархамат” тадбири хам ўтказилиб тадбирда 6 нафар назорат остидаги шахсларга ишга йўлланма берилиб,  3 нафар шу куннинг ўзида ишга жойлаштирилди.    

Б.А.Маминов,

 Пайариқ туман ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM