ТАДБИРКОРЛИККА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ТЎСИҚ ЙЎҚ

ТАДБИРКОРЛИККА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ТЎСИҚ ЙЎҚ
дейди туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Собир Болиев

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда жамиятнинг турли соҳаларида катта ўзгаришлар содир бўлиши билан бирга, ишбилармонлик муҳитининг шаклланиши, тадбиркорликнинг ривожланиши, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий онги ва маданиятининг ошиши ўз навбатида қонунларимизни замон талабларига мос равишда ўзгартиришни талаб этмоқда. 
Қонунларимиздаги ўзгаришлар ҳуқуқий нормаларни мукаммаллаштиришни назарда тутиб, бу ҳолат фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг турли давлат органлари билан муносабатларни тартибга солиш, уларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишда енгиллаштирувчи омилларни кучайтириш орқали ўз самарасини бермоқда. 
— Юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида соғлом муҳит яратилган,—дейди туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Собир Болиев.—Фақат бундан унумли фойдаланиш керак. Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчимисиз, марҳамат. Маҳсулотингизни чет элга сотмайсизми, йўл очиқ. Талаб қилинадиган нарса битта.Уҳам бўлса сиз ишлаб чиқараётган маҳсулот қонуний бўлсин.
Президентимиз Ш.Мирзиёев жорий йилнинг 7 июнь куни ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ушбу қарор барча юртдошларимизни чексиз қувонтириб юборди.Энди ҳар бир оила табиркор бўлиш имкониятига эга бўлди. Бу-ҳам рўзғор, ҳам давлат обод бўлади дегани.
Ҳозир Адлия бўлими бошлиғи А.Жўраев билан жойларда қарор ижросини таъминлаш юзасидан турли учрашувлар, савол-жавоблар ташкил этаяпмиз. Саволларга атрофлича жавоб қайтариб, муаммоларнинг ҳал этилишига кўмаклашиб бораяпмиз.

Ҳусниддин ХОЛДОРОВ.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM