ЁШ КИТОБХОНЛАРИМИЗ

Мамлакат келажаги, ватан тараққиёти ёшларнинг эртаси уларнинг қандай таълим ва тарбия олганлигига боғлиқ. Шундай экан ёшларимизга китобхонликни кенг тарғиб қилиш, маънавиятини юксалтириш китоб тарғиботини кучайтириш бугунги кун талабидир. 
Ана шу мақсадда 2 йилдирки Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи”, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида “Ёш китобхон” танлови ўтказиб келинмоқда. Танлов 3 та ёш тоифаси бўйича ўтказилади. 
Яқинда туманимиздаги “Баркамол авлод” болалар марказида ана шу танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 10 ёшдан 14 ёшгача, 15 ёшдан 19 ёшгача ва 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан 30 га яқин саралаш босқичларида ғолиб бўлган 86 баллдан кам балл тўпламаган ёшлар иштирок этишди. Иштирокчилар “Ўзбек адабиёти билимдони” (20-21 аср адабиёти бўйича) “Жаҳон адабиёти билимдони” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар. Танлов натижаларига кўра 20-30 ёшлилар ўртасида 1-ўринни Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Нигора Тошмуродова (90 балл), 2-ўринни 84-мактабнинг инглиз тили фани ўшқитувчиси Баҳодир Аноров (73 балл), ва 3-ўринни Пайариқ қишлоқ хўжалик маҳасулотлари қайта ишлаш ва сервис касб-ҳунар коллежининг ёшлар етакчиси Рустам Пахриддиновлар эгаллашди. Танловнинг 15-19 ёшлилар ўртасидаги баҳсда 1-ўринни Пайариқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Толмас Бекқулов (86,6 балл), 2-ўринни Пайариқ хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Наргиза Зиёдуллаева (60 балла), ва 3-ўринни худди шу коллежнинг ўқувчиси Мухлиса Эргашевалар (45 балл) эгаллашди. 10-14 ёшлилалар ўртасида эса 1-ўринни 53-мактаб ўқувчиси Беҳруз Баҳриддинов (81,6 балл), 2-ўринни 78-мактаб ўқувчиси Мусабек Бўронов (63,3 балла), 3-ўринни эса 25-мактаб ўқувчиси Хумора Алимжоновалар (60 балл) эгаллашди. 
Танлов ғолиблари 3 та ёш тоифасида 1-ўринни олганлар ҳар бири планшет, диплом ва вилоят босқичи йўлланма, 2-ўрин соҳибларига 3 та ёш тоифасида ҳар бирига уяли телефон ва диплом, 3-ўрин соҳибларига эса 3 та ёш тоифасида ҳар бирига ўзбек адабиётининг дурнона асарлридан иборат (20 та) китоблар жамланмаси ва диплом Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан берилди. 
—Китоб –руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди,—дейди Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Нигора Тошмуродова. — Туман босқичида ғолиб бўлганимдан хурсандман. Насиб қилса вилоят босқичида ҳам юқори ўринларни олишга ваъда бераман. 

Суннат МУҲАММЕДОВ.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM