САМАРҚАНДЛИК ЁШ «НИҲОЛ»ЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Самарқанд шаҳрида “Ниҳол” мукофоти танловининг вилоят саралаш босқичида ғолибликни кўлга киритган ёш истеъдодларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими, академик ва ҳалқ бадиий жамоалари дирекцияси, Самарқанд вилоят мусиқали драма театри, санъат муассасалари ходимлари ва ёшлар иштирок этди.

– Ижтимоий ҳаётнинг барча йўналишларида бўлгани каби санъат соҳасида ҳам ёш истеъдодларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Б.Шарофов. – Хусусан, бу борада «Ниҳол» мукофоти таъсис этилганки, унга қизиқувчи ёшлар сони йил сайин ортиб бормоқда.

Танловнинг вилоят босқичида мумтоз қўшиқ, мусиқа, эстрада, рақс ва опера йўналишлари бўйича ёш истеъдодларни кашф этилгани миллий мусиқа санъатимиз ашулачилигимиз ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир давомида совриндорлар ижросида гала концерт намойиш этилди.

Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.

https://samarkand.uz/press/news/samarqandlik-yosh-nihollar-taqdirlandi

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM