Пайариқ туманида "маҳалла тиббий пункт" лари сони 13 тага етди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-215-сон қарорининг ижросини таъминлаш борасида Пайариқ туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Ана шундай ижобий ишлардан навбатдагиси бугун туманининг Ғаллакор маҳалласининг Қудуқча, Кўлтўсин маҳалласининг  Кўл, Шўртепа маҳалласининг Наволи, Тараққиёт маҳалласининг Қорақолпоқ ҳамда Наврўз маҳалласининг Қарри қишлоқларида қишлоқ аҳолисига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитларга эга бўлган “маҳалла тиббий пункт”лари ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.
Қишлоқ аҳолиси кексаю ёш фуқаролар узоғи яқин бўлганлигидан жуда миннатдор бўлишмоқда. Ёзнинг иссиғию қишнинг қаҳратонида фарзандларини эмлатиш ёки тиббий ёрдам олиш учун ушбу тиббий пунктни ишга тушириб берган Муҳтарам президентимиз ҳамда тиббиёт маъсулларига ўзларининг ташаккурларини билдиришди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM