
Тумандаги Челак хизмат кўрсатиш коллежида таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида (эркаклар ) воллейбол мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 18 та таълим муассасасидан 110 нафар иштирокчи қатнашди. Беллашув натижаларига кўра 1-ўринни Челак транспорт коллежи жамоаси, 2-ўринни 11-умумтаълим мактаби жамоаси, 3-ўринни 12 умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Пайариқ тумани жисмоний тарбия ва
спорт бўлими бошлиғи Ғ.Алибеков