Тумандаги таълим муассалари ҳодимлари ўртасида футзал спорт тури бўйича Туман ҳокими биринчилиги ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва оммовий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таминлаш мақсадида Пайариқ тумани таълим муассалари ҳодимлари ўртасида футзал спорт тури бўйича Туман ҳокими биринчилиги мусобоқаси ўтказилди.

Пайариқ Каттатурк касб ҳунар коллежи спорт залида спортнинг футзал туридан мактаб ва коллеж ўқитувчилари ўртасида Пайариқ туман хокими биринчилиги мусобоқаси бўлиб ўтди, мусобоқага жами 14 та мактаб ва коллеждан жамоалар иштирок этишди, мусобоқада 98 нафар ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Беллашув натижаларига кўра:

I      ўринни - Пайриқ хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежи

II    ўринни - Пайариқ тумани 53 умумтаълим мактаби

III  ўринни  - Пайариқ тумани 63 умумтаълим мактаби жамоалари ғолибликни қўлга киритди.

Мусобоқа қизғин ва муросасиз ўтди. Ғолиблар Пайариқ туман хокимлиги  томонидан тақдирландилар.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM