Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши

        Пайариқ туманида 2018 йилнинг 1 декабр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 1107 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 1028 тага этди. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойида 256 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

       Шу жумладан, янгидан ташкил этилган 256 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми яъни, 68 таси ёки (фаолият кўрсатаётганларга нисбатан) 6,6 % и саноат соҳасига, 24 таси ёки 2,3 % и қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 45 таси ёки 4,4 % и яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 58 таси ёки 5,6 % и савдо соҳасига, 7 таси ёки  0,7 % и соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 3 таси ёки      0,3 % и ташиш ва сақлаш соҳасига ҳамда 15 таси ёки  1,5 % и бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.               

       Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 6 тани ташкил этиб, 6 таси ҳам фаолият кўрсатмоқда.               

Туманда жорий йил 1 декабрь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналарнинг умумий сони 227 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 215 тани ташкил этмоқда.

               

 

Пайариқ туман статистика бўлими

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM