Имконияти чекланган ва ногирон, аммо иқтидорли ва қобилиятли ёшлар ва болалар ҳолидан хабар олинди.

Жорий йилнинг 7 январ куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши Иттифоқнинг Марказий Кенгаши қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази билан ҳамкорликда Пайариқ туманида истиқомат қилаётган имконияти чекланган ва ногирон, аммо иқтидорли ва қобилиятли ёшлар ва болалар ҳолидан хабар олинди.
Ҳусусан, Марказий Кенгаши қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ва марказ вакиллари билан биргаликда Пайариқ тумани, Бирлашув маҳалласи, Қийра қишлоғида яшовчи, Пайариқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Зухра Усмонова ҳолидан хабар олинди. 
Зухра Усмонованинг Тасвирий санъатга бўлган қизиқиши натижасида яратган санъат асарлари Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази директори томонидан юқори савияда баҳоланиб, тасвирий санъат йўналиши бўйича ўтказиладиган халқаро танловларда иштирок этиши юзасидан тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, Пайариқ тумани, Фаровон маҳалласи, Учбурчак гузарида истиқомат қилаётган 11 ёшли Нуруллаева Камола Қўчқор қизи ҳамда Пайариқ тумани, Бахрин маҳалласи, Бахрин қишлоғи, Той кўчасида яшовчи Эрмухаммедова Дилноза Қодировна ҳолидан ҳам хабар олинди.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM