14-январ Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 15 декабрдаги 486-Ф-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 
27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳокимининг 2018 йил 17-декабрдаги “Ватанпарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 207-Ф сонли Фармойиши ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
 Пайариқ туманидаги барча таълим муассасаларида, маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган умумий ғоя остида тарғибот тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказилиши  белгиланган. Ватанпарварлик ойлигини туманда кенг миқёсда нишонлаш мақсадида 99 та умумтаълим мактабларида, 11 та касб-ҳунар коллежларида ҳамда аҳоли гавжум бўладиган бозорлар ва истироҳат боғларига пештоқларига вилоят ҳокимлиги томонидан тавсия этилган паннолар ўрнатилди. 

Жорий йилнинг 4 январига қадар 526-ҳарбий сафарбарлик чақирув резерви батальони билан ҳамкорликда тумандаги 11 та касб-ҳунар коллежларида, 99 та умумтаълим мактабларида  тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган тарғибот тадбирларида жами 8198 нафар, шундан 7360 нафар ўқувчи ёшларнинг, 219 нафар педагог ўқитувчиларнинг, 71 нафар ҳарбий хизматдан нафақага чиққан собиқ ҳарбийларнинг ҳамда 548 нафар нуроний отахону-онахонларнинг иштироки таъминланди. Қишки таътил вақтида ўқувчиларнинг дам олиш вақтларини самарали ташкил этиш, ватанпарварлик хиссини ошириш, тарихий обидаларга саёҳатларини уюштириш мақсадида 2019 йилнинг 5 январида 325 нафар ўқувчи ёшларнинг ҳамда 35 нафар педагог ўқитувчиларнинг 526-сонли ҳарбий сафарбарлик чақирув резерви батальонига хамда Самарқанд шахридаги тарихий обидаларга сайёхатлари уюштирилди. 2019 йил 12  январ куни 526-сонли ҳарбий сафарбарлик чақирув резерви батальони ходимлари байрам муносабати билан туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Туман мудофаа ишлари бўлими ходимларини ҳамда хизмат даврида вафот этган ҳарбийлар   оила аъзоларига Челак шахридаги Файз базмгохида байрам дастурхони ташкил этилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM