|| Устозлар миллий форуми - эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди

Илғор педагоглар, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. 

Тадбирда туман ҳокими И.Жабборов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, мактаб директорлари ва методистлари иштирок этишди. Тадбир аввалида Исроил Жабборов сўзга чиқиб, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратиб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улуғ фазилат эканини таъкидлади.  
Мамлакатимизда таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ҳамда билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш борасида жиддий ишларга киришилди.
Бугунги кунда туманда 102 та мактаб, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият юритмоқда. 49826  минг нафардан ортиқ ўқувчига 4944 нафар педагог-ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда. 2022/2023-ўқув йилида умумтаълим муассасаларининг 11-синфини битирган 3070 нафар ёшларнинг 195 нафари олтин, 42 нафари кумуш медал олди.
2023/2024-ўқув йилида мактабларга 6714 дан ортиқ болани 1-синфга қабул қилиш режалаштирилган. Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларда таълим сифатини яхшилаш мақсадида мактабларга бошқа вилоятлардан тажрибали ўқитувчилар директорлик ва ўқитувчилик лавозимларига ишга қабул амалга оширилмоқда. 
Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, туманда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган кўплаб таълим фидойилари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари, совғалари билан тақдирланди.

 

2015-2023 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM