
Туман ҳокимининг ўринбосари Ҳусниддин Болибеков иштирокида "Кадастр соҳасида рақамли технологияларнинг жорий этилиш ҳолати" мавзусида анжуман ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5006-сонли қарорларига асосан қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланувчиларини ҳисобга олиш учун УЗКАД (UZCAD) электрон тизими яратилган.
- Пайариқ туманида 4412 та умумий ер майдони 94226,48 гектар қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланувчилари УЗCАД тизимига туширилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланувчилари 4143 та умумий ер майдони 44477,10 гектар УЗCАД (UZCAD) дастурида давлат рўйхатидан ўтказилди ва геопарталга туширилди ҳамда электон харитаси яратилди, - дейди Ҳ.Болибеков анжуман аввалида.
Шундан:
3013 та деҳқон хўжалиги умумий майдони 571,00 гектар;
1080 та фермер хўжалиги умумий майдони 39723,36 гектар;
50 та қишлоқ хўжалиги корхоналари умумий майдони 4182,74 гектар.
269 та қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланувчилари УЗКАД (UZCAD) дастурида ҳисобга олинган бўлиб, Шундан:
251 та фермер хўжалиги умумий ер майдони 8612,83 гектар;
13 та қишлоқ хўжалиги корхоналари умумий ермайдони 3391,01 гектар;
4 та Якка тартибда боғдорчилик, сабзавотчилик, иссиқхона ва чорвачиликни юритувчи фукароларнинг ерлари умумий ер майдони 12,93 гектар; хамда
1 та яйлов ерлари умумий ер майдони 37732,61 гектарни ташкил этади.
Ушбу ҳисобга олинган қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида давлат хизматлари учун белгиланган тўловларни амалга оширгандан сўнг давлат рўйхатидан ўтказилишини эслатиб ўтамиз.
Ҳозирги кунда туманда қишлоқ хўжалиги захира ер майдонларини аниқлаш УЗКАД (UZCAD) дастурига тушириш ишлари давом этмоқда.
“Кўчмас мулк-3” дастурида жами 61340 та объектлар мавжуд бўлиб , шундан:
Якка тартибдаги уй-жойлар – 48570 та,
Кўп қаватли уйлардаги хонадонлар – 952 та,
Очиқ томорқа ер майдонлари – 9316 та,
Нотурар жой объекталари – 2502 тани ташкил қилади;
61340 та кўчмас мулк объектлари архив ҳужжатлари рақамлаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 20.04.2022йил № 200 сонли Архитектура ва қурилиш сохасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига асосан, Давлат хизматлари маркази ва ягона интерактив давлат хизматлари портал орқали жами 290 та мурожаат тушган бўлиб, Шундан:
Ижобий якунланганлар – 143 та,
Рад этилганлар – 112 та,
Тўлов жараёнида – 23 та,
Хулосага юборилган – 5 та
ДХМ томонидан бекор килинган – 1 та
Жараёнда турганлар – 6 тани ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан юридик ва жисмоний шахслар Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказлари ва ягона интерактив давлат хизматлари портал орқали кадастр паспортини шакллантириш учун жами 9785 та мурожаат келиб тушган бўлиб, Шундан:
Ижобий якунланганлар – 8154 та,
Рад этилганлар – 1501 та,
Тўлов жараёнида – 109 та,
Жараёнда – 23 та
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 14 феврал 2022 йилдаги
71-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер учаскаларини хусусилсштириш тоғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбири ҳақида қарори бўйича туманда аниқланган 415 та бўш ер участкалари “Ерэлектрон” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган бўлиб, Шундан:
280 га яқин ер участкаси онлайн ауксионда сотувда;
120 та ер участкаси тадбиркорлар томонидан “Е-ИЖРО-АУКСИОН” савдо майдончасида сотиб олинган;
3 та ер участкаси ваколатли органлар билан келишувда;
12 та ер участкалари ваколатли органлар томонидан рад этилган.