"Ўқувчи рейди" ўтказилмоқда.

Бугун ёшлар билан боғлиқ бўлган бирор бир оддий муаммо ёки камчиликка учрайдиган бўлсак, муаммони шу куннинг ўзида ижобий тарафлама ҳал этмасак, унинг эртанги кундаги зиёни албатта биздан катта эътибор ва масъулиятни талаб этиши турган гап. Агар бу муаммо хонадондан маҳаллага, маҳалладан жамиятга рахна соладиган бўлса, бу каби иллатларга қарши бугундан курашмоғимиз, иллат томирига юксак маънавиятимиз билан зарба бермоғимиз лозим. Шуни таъкидлаш керакки, таълим тизимидаги ислоҳотлар энг аввало ёшларнинг баркамол бўлиб вояга етиши учун қилинаётир, бироқ шундай улуғ даргоҳда таҳсил олаётган ёшларнинг жиноят кўчасига кириб қолиши таълим-тарбиясидаги оқсоқликлардан келиб чиқаётгани ҳам сир эмасдир. Бугунги кунда ёшлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, билиб билмай турли хил ёд ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари хамда дарс жараёнларида иштирок этмасдан бозорларда турли ишлар билан шуғулланаётган ўқувчиларни аниқлаш хамда уларни дарс жараёнларига қайтариш мақсадида туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, туман Халқ таълим бўлими, Вояга етмаганлар ишлари бўйича масъул комиссияси, Маҳалла жамоат фонди хамда  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши ҳамкорликда 2019 йилнинг 25 январ куни тумандаги “Гулистон дехқон бозори”да “Ўқувчи рейди” ўтказилди. Рейд давомида икки нафар касб-ҳунар коллежи ҳамда бир нафар мактаб ўқувчилари дарсрларда иштирок этмай бозорга борганликлари аниқланди. Аниқланган ўқувчи ёшларнинг ота-оналари ҳамда таълим муассасаси раҳбарияти билан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Таълим муассасаларида таълим-тарбия олаётган ҳар бир ёш эътибордан четда қолмаслиги керак. Бунинг учун ушбу муассасаларда ишлаётган ҳар бир раҳбар ва ходим ўз ишига бепарволик билан ёндошишдан қочиши, ўқувчиларни худди ўз фарзандидек эъзозлаши, ҳақиқий устозлардек тарбиялай олиши керак. Бунинг учун эса фақат қунт ва иштиёқ, қизиқиш ва эътибор талаб қилинади.

"Ёшлар иттифоқи" Пайариқ туман Кенгаши.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM