“Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Жамиятимиз ҳаётида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятига асосланган демократик давлатимизнинг долзарб тамойилларидан бири.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман суди билан ҳамкорликда 2019 йил 8 феврал куни “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Мазкур учрашувнинг эътиборли жиҳати шунда бўлдики, қатор йиллар давомида Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман суди раиси ва судяси лавозимларида ишлаган фахрийлар билан ҳамда бугунги кунда мазкур судда фаолият олиб бораётган судя ва судя ёрдамчилари билан ёшларнинг учрашуви ўтказилди.
Учрашувда суд-ҳуқуқ тизимининг кечаси ва бугуни тўғрисида ёшларга маълумотлар берилдии.

"Ёшлар иттифоқи" Пайариқ туман Кенгаши.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM