Халқаро алоқалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2019 йилдаги ПҚ-4160-сонли қарори ижроси юзасидан "Бизнес юритиш" рейтингини ошириш мақсадида, тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш учун туман ҳокимлиги ва Давлат хизматлари маркази ҳамкорлигида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, "Фаол инвестициялар ва идтимоий ривожланиш йили"да Пайариқ тумани Полвонариқ маҳалласи Оболин қишлоғида хитойлик тадбиркорлар иштирокида "Донг Луи Қурилиш Материаллари Компанияси" МЧЖ ташкил этилди ва Давлат хизматлари марказидан 2019 йил 22 февралда рўйхатдан ўтказилди. Туманнинг чекка маҳалласида ташкил этиладиган ушбу корхона асосан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланиши режалаштирилган бўлиб, қишлоқ ҳудудида янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлигини таъминлашда қўшимча имкониятлар яратилади.

 

Пайариқ туманидаги Имом Ал Бухорий мажмуасини замонавий, бугунги кун талабларига жавоб берадиган, маҳаллий ва хорижий зиёратчилар ҳамда туристларга  юқори савияда хизмат кўрсатиш учун мажмуанинг ташқи кўриниши ва атрофини шаҳарсозлик анъаналари асосида қайтадан барпо этиш учун қурилиш-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

         Хусусан, 2018 йил 18 феврал куни Туркиянинг «LEO GOLD LTD» компанияси билан лойиҳа қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ва  Россия федерациясининг «Nano Antifire» компанияси билан лойиҳа қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган замонавий меҳмонхоналар қуриш тўғрисида инвестиция келишувлари имзоланди.

         Ушбу инвестиция лойиҳалари 2020 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM