Вазифалари ва функцияси

Туман ҳокими

Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини туманни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;

ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, туман маҳаллий бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этади;

халқ депутатлари туман Кенгашига туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади;

Вилоят ҳокими билан келишилган ҳолда туман ҳокимининг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига киритади;

ҳокимлик таркибий бўлимлари ходимларини вазифага тайинлайди ва вазифадан озод қилади;

берилган ваколатлари доирасида туман ташкилотлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан туман Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш бўйича вилоят бошқармаларига таклифлар киритади;

туман ҳокимининг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ва халқ депутатлари туман Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади;

раҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти тузилмаси бўлинмаларининг ишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади;

қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритади;

аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоят, ариза ва таклифларини қараб чиқади, “Халқ қабулхоналари” ни фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади;

зарураятга қараб, аммо бир йилда камида икки марта халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, унинг хужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;

янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.

Пайариқ тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўради.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича
чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси;

Ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро Кенгаши;

Туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия;

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

Туманда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича туман танлов комиссияси;

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси;

Тошқинга қарши кураш бўйича туман комиссияси;

Туманда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича туман комиссияси;

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

Таносил касалликларига қарши курашиш туман идоралараро комиссияси;

Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа комиссиялар ва кенгашлар.

Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:

туман прокуратураси;

туман ички ишлар бўлими;

туман адлия бўлими;

жиноят ишлари бўйича туман суди;

фуқаролик ишлари бўйича туман суди;

туман иқтисодий суди;

туман Маъмурий суди;

туман мудофаа ишлари бўлими;

бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM