Вазифалари ва функцияси

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳининг асосий вазифалари

Гуруҳ раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, вилоят ҳокимлиги ҳамда туман ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Кадрлар заҳирасининг сифати учун шахсан жавоб беради.

Ташкилий-назорат гуруҳи бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади.

Тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини ташкиллаштиради.

Келгусида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади.

Туман ҳокимлиги бошқарув аппарати кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради.

Бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади.

Захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади.

Ҳокимнинг ўринбосарлари билан биргаликда мутасаддилик қиладиган ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Заҳирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемалари тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади.

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан корхона, ташкилотлар, муассасалар ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Гуруҳга келган ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди.

Гуруҳнинг мутахассисларига топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳамда туман ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади.

Туман ҳокимлиги раҳбариятига ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳнинг фаолияти ҳамда ташкилот, корхоналар ва муассасаларда олиб борилаётган ташкилий ва кадрлар ишлари тўғрисида ахборот беради ва таклифлар киритади.

Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва туман ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Туман ҳокимига гуруҳ ходимларини, бошқарув аппарати ходимларини рағбатлантириш ёки ишдан четлаш тўғрисида таклифлар киритади.

Туман ҳокими ва вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи биргаликда иш олиб боради.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади.

Туман ҳокимлигида, туман ташкилот ва корхоналарда ижро назоратини кучайтириш, иш юритиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича назоратини олиб боради.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM