2-сектор штабида семинар бўлиб ўтди.

Челак Транспорт касб-ҳунар коллежида вилоятдаги туман ва шаҳар прокурорлари секторлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вилоят семинари бўлиб ўтди.

Унда аҳолининг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ва ҳисобдорлиги, секторлар фаолиятида “туман, (шаҳар), вилоят, республика” тамойили асосидаги вертикал бошқарув тизими, сектор штаби биносини жиҳозлаш ва иш юритишни ташкил этиш масалалари таҳлил  этилди.

Семинарда Пайариқ туман ҳокими Д. Мусинов, тумандаги мавжуд секторлар раҳбарлари, вилоят халқ қабулхонаси мудири Ш. Узоқов, туман халқ қабулхонаси мудири, шунингдек, барча туманлардан 2-секторлар котиблари иштирок этишди.

Шунингдек семинар ишида вилоят прокурори Ф. Зуфаров, Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси мутахассиси У. Рўзиевлар ҳам иштирок этишди ва кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашишди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM