Пайарикда киймати 17,0 миллиард сум булган баликчилик кластери ташкил этилмокда.

Farrux Qo'chqorovich:
ПАЙАРИҚДА ҚИЙМАТИ 17,0 МИЛЛИАРД СЎМ БЎЛГАН БАЛИҚЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

     Балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талаб йилдан йилга ортмоқда. Шу боис, мамлакатимизда балиқчиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Балиқ етиштирувчи тадбиркорларга бир қатор имконият ва имтиёзлар берилмоқда.
     Балиқчиликнинг ривожланиши озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш баробарида, аҳолини балиқ таркибидаги юқори сифатли оқсиллар билан таъминлаш имконини беради. Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон учун балиқни истеъмол қилишнинг минимал меъёр миқдори бир йилда бир киши учун 12 килограммни ташкил этади. Бу кўрсаткич дунё миқёсида 1 киши учун 16,6 килограммдир.
     Президентимизнинг 2018 йил 6 ноябрдаги “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этиб, янада кенг имкониятлар эшигини очди.
     Вилоятда балиқчиликни ривожлантириш мақсадида Пайариқ туманида 2019 йил якунига қадар “Самарқандбалиқсаноат” МЧЖ томонидан қиймати 17,0 млрд. сўмлик балиқчилик кластери лойиҳаси ишга туширилади. Бунинг натижасида йилига 50 млн дона личинка, 6 млн дона чавоқ, 5 минг тонна ем ишлаб чиқариш, 300 тонна балиқни қайта ишлаш, 200 тонна балиқ сақлаш ва интенсив усулда 1000 тонна балиқ етиштиришга эришилади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM