Ўқувчилар давомати ўрганилди.

Бугун ёшлар билан боғлиқ бўлган бирор бир оддий муаммо, ёки, камчиликка учрайдиган бўлсак, муаммони шу куннинг ўзида ижобий тарафлама ҳал этмасак, унинг эртанги кундаги зиёни албатта биздан катта эътибор ва масъулиятни талаб этиши турган гап. Агар бу муаммо хонадондан маҳаллага, маҳалладан жамиятга раҳна соладиган бўлса, бу каби иллатларга қарши бугундан курашмоғимиз, иллат томирига юксак маънавиятимиз билан зарба бермоғимиз лозим. Бугунги кунда ёшлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, билиб билмай турли хил ёд ғоялар таъсирига тушиб қолмасликларини олдини олиш хамда “Профилактика куни” муносабати билан туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, туман махалла фонди хамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан 2019 йилнинг 14 март куни Халқобод ва  Чоштепа МФЙларда жойлашган  72 ва 82 умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшларнинг дарс жараёнларидаги иштирокини ўрганиш мақсадида  “Назорат рейди” ўтказилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пайариқ тумани Кенгаши.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM