"Туркибола" МФЙ да "Обод қишлоқ" дастури ижроси.

Туманимизнинг ''Туркибола'' махалласида ''Обод қишлоқ'' дастури доирасида маҳалла фаоллари, сектор раҳбари бошчилигида ҳокимият вакиллари, туман прокуратураси ходимлари ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида хонадонларга кириб эскирган иморатларни бузиб янги иморатлар қуришга, ҳовлилар атрофини обод қилишда кўмаклашишга аҳоли ўртасида тушунтиришлар олиб борилди. Бу ҳаракатлар ўз самарасини берди ва фуқаролар об-ҳавонинг ноқулайлигига карамасдан ишга тушиб кетишди.
Маҳалла марказидаги эскириб колган болалар боғчаси ўрнида замонавий типдаги янги боғча қурилиши ҳам бошлаб юборилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM