Янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Пайариқ тумани 4-сектор ҳудудидаги бугунги кун талабига жавоб берадиган, 20-сонли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Мазкур муассаса 120 нафар болажонларимизга мўлжалланган. Ушбу бинонинг очилиш маросимида маҳалла аҳли, айниқса хотин-қизларнинг қувончи, жажжи болажонларнинг бахтли болалик ҳиссиётлари барчани қувонтирди. Туман ҳокими Д.Мусинов тадбир давомида сўз олиб, маҳалла аҳлини мазкур маскан очилиши муносабати билан қизғин табриклади. Шундай тарбия ўчоғини барпо этилишига имконият яратиб берган Юртбошимизга чексиз миннатдорчилик билдирилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM