Челак транспорт коллежида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ёшларнинг онгу тафаккурини ўстириб, улар қалбу шуурига Она ватан, келажак каби абадий ва азалий тушунчаларни жойлаш, маънавиятини юксалтириш, ҳар томонлама ҳаётга тайёр бўлишларига кўмаклашиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Чунки мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ёшларга барча имконятлар эшигини очиб бериш, шарт-шароитлар  яратиш борасида қанчалик умумаҳамиятга молик ишлар олиб борилаётгани барчамизга яхши маълум.

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги  қонуннинг ижросин таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг содир этилиши барвақт олидин олиш мақсадида Челак транспорт касб-ҳунар коллежида  жорий йилнинг 11 апрел куни давра сухбати  бўлиб ўтди. Давра сухбатида туман ҳокими ўринбосари  Ф.Омонов,  туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Мамасолиева, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Дўсанов, туман бош имом ҳатиби М.Абдухолиқов, вояга етмаганлар ишлари бўйича маъсул комиссия котиби А.Абжалов ва туман ёшлар етакчиси Ж.Ахуновлар иштирок этди.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM