2018 йилнинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

Худудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 2018 йил якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи доирасида белгиланган топшириқлар ижроси, шунингдек кутилаётган натижалар таҳлили ва 2019 йил прогноз кўрсаткичлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 2018 йил якуни бўйича кутилаётган натижалар таҳлили ва 2019 йил прогноз кўрсаткичлари.

Жорий йилнинг 9-ойлик якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 111,0 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,2%), шундан худудий саноат маҳсулотлари ҳажми 58,1 млрд.сўм, (ўтган йилнинг мос даврига 101,0 %), капитал қўйилмалар ҳажми 249,0 млрд. сўм (ўтган йилнинг мос даврига 186,8 %), қурилиш пудрат ишлари ҳажми 135,7 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврига 119,7 %), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 718,6 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврига 96,4 %), чакана савдо айланмаси ҳажми 321,3 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврига 105,5 %), ҳамда жами кўрсатилган хизматлар ҳажми 230,8 млр.сўм (ўтган йилнинг мос даврига 106,9 %)ни ташкил этди.

2. Туманда 2018 йилда амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳалари таҳлили (лойиҳалар сони, умумий қиймати, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳажми, ташкил этилган иш ўринлари. (3-4 та мисол).

Туманда 2018-2019 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастури доирасида қиймати 219,7 млрд.сўмлик 87 та, шундан саноат йўналишида 7 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 65 та, қишлоқ хўжалигийўналишида 16 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига жами 788 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг январ-сентябр ойлари давомида дастурларга асосан жами 63,3 млрд.сўм, шундан 37,8 млрд.сўм банк кредитлари ҳисобига 75 та лойиҳа амалга оширилди ва 525 та иш ўринлари яратилиши таъминланди. (Шундан саноат йўналишида 5 та, хизмат кўрсатишда 63 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 7 та лойиҳа.)

2018 йил якуни билан 21,3 млрд.сўмлик 2 та лойиҳалар амалга оширилиб, 35 та иш ўринлари яратилиши таъминланади. Қолган 10 та лойиҳалар 2019 йилда ишга туширилиши мўлжалланган.

Мисол учун, йирик лойиҳалардан саноат йўналишида “Парадайс вайт голд текстиль” Масъулияти чекланган жамияти томонидан йиллик қуввати 750,0 минг.дона“трикотаж маҳсулотлари” ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасига 2500,0 млрд.сўм шундан 500,0 млн.сўм тижорат банк кредити ҳисобига амалга оширилди.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида “Ўзбегим Агро” МЧЖ Ўзбекистон-Германия Қўшма Корхонаси томонидан 2000,0 млн.сўм маблағ ҳисобига 2018 йилнинг апрел ойида “Чорвачилик комплекси” ташкил этиш белгиланган.

Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида “Ўткир Жамол транс сервис” МЧЖ томонидан 500,0 млн.сўм ўз маблағи ҳисобига транспорт хизматлари кўрсатиш ташкил этилди.

3. 2018-2019 йилда амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳалари тўғрисида маълумот. (лойиҳалар сони, умумий қиймати, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳажми, ташкил этиладиган иш ўринлари, иқтисодий кўрсаткичлари, 3-4 та мисоллар).

* 2018 йилда туманда 14 та лойиҳа қиймати 68344,1 млн.сўм, шундан ўз маблағи 17749,6 млн. сўм, банк кредити 44995,0 млн сўм бўлган маҳаллий инвестицияларни ўзлаштириш юзасидан дастур ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳалардан 12 таси амалга оширилган, 2 таси амалга оширилиш арафасида. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 307 та янги иш ўринлари яратилади. (Жадвал илова қилинди).

         2018 йилда Ҳалқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 8 та, лойиҳа қиймати 9223,0 минг АҚШ доллари, шундан 1975,0 минг ўз маблағи, 7248,0 минг сўм кредит маблағлари ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу лойиҳалар тўлиқ амалга оширилди. (Жадвал илова қилинди).

         2018 йилнинг 9 ойи давомида жами 3101,0 минг АҚШ долларига тенг бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган. (Жадвал илова қилинди).

         2018 йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 4 та хорижий ва қўшма корхоналар ташкил этилди. Ушбу корхоналардан 1 таси йирик, лойиҳа қиймати 25000,0 минг бўлган “Arabian Egipet Uzbek for investment” корхонаси.

         2019-2020 йиллар давомида Ҳалқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 16 та, лойиҳа қиймати 13525,0 минг АҚШ доллари, шундан 2625,0 минг доллар ўз маблағи, 10900,0 минг доллар банк кредитлари ажратиш юзасидан дастур ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 116 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

         4. Кичик саноат зоналари фаолияти таҳлили, 2018 йилда ишга туширилган ва 2019-2020 йилларда амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар сони ва асосий кўрсаткичлари, йирик ва аҳамиятли лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот.

* Туманнинг “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудида “Пайариқ кичик саноат зонаси” ташкил этилган бўлиб, кичик соноат зонасига 6 та лойиҳа, қиймати 8272,1 минг сўм, шундан 3972,0 минг сўм ўз маблағи, 4200,0 минг сўм банк кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Шундан “Шунқор Аҳмедов” хусусий корхонаси томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушиш арафасида. Қолган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қурилиш-таъмирлаш, асбоб-ускуналар келтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

         “Пайариқ кичик саноат зонаси” ишга туширилиш натижасида 163 та янги иш ўринлари яратилади.(Жадвал илова қилинди).

5. Худудда мулк шаклидан ва идоравий бўйсинувидан қатъий назар, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектларда ишлаб чиқаришни тиклаш борасидаги ишлар таҳлили ва амалга ошириладиган йирик лойиҳалар тўғрисида маълумот.

* Туманда мулк шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар қайта хатловдан ўтказилди.

Хатлов натижаларига кўра жами 310 та объектлар аниқланди, шундан 42 та давлат, 39 та аввал хусусийлаштирилган, 13 та жамоа ва ширкат хўжаликларидан олинган, 167 та мулкдорлар ўзлари қурган, 23 та эгаси мавжуд бўлмаган ёки хашар йўли билан қурилган, 9 та давлат компаниялари объектлари, 17 та қурилиш ишлари олиб борилмаган бўш ер майдонлари аниқланган. (Жадвал илова қилинди).

Бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектлар эгаларига аввал хусусийлаштириб олган бино-иншоотлар ёки ер майдонларидан самарали фойдаланиш, фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан инвестиция лойиҳалари тақдим қилиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилмоқда ва хар бир объект бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилмоқда.

 

         6. Худудда 2018 йилда маҳсулотлар, хизматлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг кўрсаткичлари ижроси, худуд экспорт салоҳиятини кенгайтириш борасида 2019 йил учун аниқ вазифалар.

         * Туманда 2018 йил учун 6468,0 минг доллар экспорт прогнози режаси белгиланган.  Ҳақиқатда 2018 йил 31 октябр ҳолатига 4061,0 минг долларга ёки январ-октябр ойи учун белгиланган режага нисбатан 78,0 фоизга бажарилиши таъминланди.

2018 йил учун режалаштирилган экспорт прогноз режасини йил якунига қадар тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

         Жорий йилнинг октябр ойи якунига қадар қилинган ҳисоб-қитоблар асосида 495,0 минг доллар;

         ноябр ойининг биринчи ўн кунигида 180,0 минг доллар, 2-ўн кунлигида 228,0 минг доллар, 3-ўн кунлигида 310,0 минг доллар;

         декабр ойининг биринчи ўн кунлигида 397,0 минг доллар, 2-ўн кунлигида 495,0 минг доллар, 3-ўн кунлигида 605,0 минг долларлик жами бўлиб, йил якунига қадар 2710,0 минг долларга тенг бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилиши таъминланади.

         Худуднинг экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида 2019 йилда мавжуд ҳамда янги ташкил этилаётган интенсив боғ майдонлари ҳосилини аниқлаш, йиғиш, харид қилиш бўйича соддалашган тизимни йўлга қўйиш орқали экспорт ҳажми оширилади.

         2019 йилги дастурда ишга туширилиш мўлжалланган лойиҳаларни амалга ошириш ва экспортга жалб қилиш.

         7. 2018 йилда дастурлар доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари давомида берилган топшириқларга мувофиқ ташкил этилган иш ўринлари тўғрисида маълумот.

2018 йилнинг 9 ойида худуднинг меҳнат ресурслари баланси таҳлили.

Худуддаги ишга муҳтож аҳоли сонидан келиб чиқиб, 2019 йилда янги иш ўринларини ташкил этишнинг аниқ параметрлари ва йўналишлари.

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3506-сон қарори билан тасдиқланган 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш Давлат дастурига асосан 2018 йилнинг 9 ойи давомида “Аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш ўринлари яратиш” дастури бўйича 1270 та иш ўринлари яратилди. Жумладан саноатда 120 та, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 302 та, қишлоқ хўжалигида 103 та, инвестиция лойиҳалари ва аввал хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш “йўл харита”ларини амалга ошириш доирасида 72 та, қурилиш йўналишида 289 та, ижтимоий-инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 94 та, кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этишда 3 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш хисобига 175 та, ҳамда миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришда 112 та иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 2-бандига мувофиқ Самарқанд вилоятида 2018 йилда барча йўналишларда 120 мингта янги иш ўрни яратишга доир кўрсаткичларни амалга ошириш юзасидан туман бўйича 6529 та қўшимча иш ўринлари яратиш юзасидан алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, бу дастурга асосан 2018 йилнинг 9 ойи давомида 4618 та қўшимча иш ўринлари яратилиши таъминланди.

Туманда аҳолисининг иш билан таъминлаш дастури бўйича 2018 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Бандликка кўмаклашиш марказига 2836 нафар ишсиз фуқаролар иш сўраб мурожаат қилган. Улардан 1567 нафари ҳалқ хўжалигининг турли тармоқларига ишга жойлаштирилди, ишсиз деб эътироф этилганлар 1120 нафар, муддатидан олдин пенсияга чиқарилганлар 7 нафар, касбга тайёрлашга юборилганлар 110 нафар, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинганлар 1232 нафарни ташкил этади.

Туманда 2018 йилнинг 9 ойи давомида 3 маротаба бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Ўтказилган ярмаркада 329 та корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликлари 994 та бўш иш ўринлари билан қатнашишди.

Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаси натижаларига кўра 211 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди, шундан аёллар 85 нафарни ташкил этди.

Туманда аҳоли сони 239,8 минг кишини, шундан мехнат ресурслари сони 133,8 минг киши, иқтисодий фаол аҳоли 105,0 минг кишини, банд аҳоли 94,8 минг кишини ташкил этмоқда.

Расмий секторда банд бўлганлар сони 34,9 минг киши ва норасмий секторда банд бўлганлар сони 59,9 минг нафарни ташкил этади.

Ишга жойлашишга мухтож ишсизлар сони 10,1 минг нафар бўлиб, ишсизлик даражаси 9,7 фоизни ташкил этмоқда.

2019 йил учун иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастур параметрлари ўрганиб дастур ишлаб чиқилмоқда.

8. 2018 йилда ҳудудда тадбиркорликни жадал ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили, мавжуд муаммолар.

Ҳудуднинг ўзига хос хусусияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 2019 йилда тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва шу орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан таклифлар.

* Туманда тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига жами 1443 та, шундан 425 та юридик шахс, 1018 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиб, ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқда.

Бундан ташқари, туманда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли қарори, 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сонли фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 03/1-1474-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ тижорат банк филиаллари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиб келинмоқда.

Лекин жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига жами 1057 та рўйхатдан ўтган 984 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келмоқда қолган 73 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмаяпти. Ушбу фаолият кўрсатмаётган 73 та тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш бўйича туман ишчи комиссияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан молиявий қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилмоқда ва бошқа муаммоларини ечиш бўйича кўмак бериб келмоқда.

9. 2018 йилда бюджетга тушумлар таҳлили, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш бўйича топшириқ ижроси.

2019 йилда маҳаллий бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича вазифалар.

* Пайариқ туман маҳаллий бюджет даромадларининг 2018 йилнинг 10 ойлик умумий (контингент) режаси 58,4 млрд.сўмни ташкил этиб, прогноз кўрсаткич 68,6 млрд.сўмга, ёки режага нисбатан 10,2 млрд.сўм ошиқча маблағ ундирилиб режа кўрсаткич 117,5 фоизга бажарилди.

Жорий йилнинг 30 октябрига қадар юқори бюджетдан туман маҳаллий бюджетига жами 102,5 млрд.сўм мақсадли ижтимоий трансфертлар ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарори ижроси бўйича.

Ўтган давр мобойнида мазкур қарор ижросини юзасидан тумандаги барча ҳудудларда ўрганишлар ўтказилиб, ўрганишлар натижаси бўйича туман маҳаллий бюджети даромадларига 463 та ҳолат бўйича жами 1,7 млрд.сўмлик қўшимча даромад манбалари аниқланди. Аниқланган 463 та ҳолатнинг 374 таси белгиланган тартибда солиқ солинадиган базага тортилиши эвазига маҳаллий бюджетга жами 539,2 млн.сўм солиқлар ундирилиши таъминланди.

Жумладан:

Солиқ солинадиган базага тортилмаган жами 74 та жисмоний шахсларга тегишли турар-жой объектлари аниқланиб, улардан 64 таси солиқ солинадиган базага тортилиши натижасида маҳаллий бюджетга қўшимча 119,2 млн.сўм мол-мулк ва ер солиғи ундирилди;

334 нафар Давлат рўйҳатидан ўтмасдан ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланаётган жисмоний шахслар аниқланиб, улардан 298 таси белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказилди ёки фаолияти қонунийлаштирилиши натижасида маҳаллий бюджетга қўшимча 382,1 млн.сўм маблағлар туширилди;

54 та Давлат рўйхатидан ўтмасдан умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар аниқланиб, улардан 10 нафарини фаолияти белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки фаолияти қонунийлаштирилиши натижасида маҳаллий бюджетга қўшимча 16,1 млн.сўм маблағлар туширилди;

Тумандаги мавжуд Деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида патта тўловларини тўланиши бўйича хронометраж тадбири ўтказилганида, белгиланган прогноз режага нисбатан бозорлар томонидан 81,5 млн.сўм қўшимча патта тўловлари тўланишига имконияти мавжудлиги аниқланди ва шу кунга қадар белгилаган режага қўшимча 22,0 млн.сўм патта тўловлари маҳаллий бюджетга туширилиши таъминланди.

 

“Ёшлар – келажагимиз” дастурини Пайариқ туманида тажриба тариқасида татбиқ этиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5466-сонли “Yoshlar-kelajagimiz” давлат дастури ижросини таъминалаш мақсадида Туман ёшлар маркази биносида туман штаби ташкил қилинди. Туман штаби таркибидаги ишчи гурухлар хонадонма-хонадон кириб 14-30 ёшдаги ёшлар сони 67244 нафарни(4774 нафари (7 %); олий маълумотли, 21 137 нафар (31.4, %) ўрта махсус, 3311 нафар (4,9%) ҳарбий хизматдан қайтган), шундан 26035 нафар меҳнатга лаёқатли ёшлар мавжудлигини аниқлади.

Шундан, Ишсиз ёшлар сони 13 896 нафарни, узоқ муддатга чиқиб кетган ёшларни сони 2073 нафарни, меҳнатга лаётқатсиз ёшлар сони 179  нафарни ташкил этади.

Хатлов натижаларига кўра туманда 5997 нафар ишлаш, 9753  нафар тадбиркорлик қилиш, 7153 нафар таълим олиш истаги бор ёшларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилди.

Туманда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва турмуш шароитларидан келиб чиқиб, “Ташхис” қўйилди.

Унга кўра, маҳалладаги ишсиз ёшлар қуйидаги йўналишлар асосида бандлиги таъминланмоқда:

– 53 нафари тадбиркорлик кўникмалари шакллантирилиб, 21 нафарига 1 млрд 942 млн сўм кредит маблағи ажратиб берилди. (3 нафари нон ва нон маҳсулотларини қайта ишлаш,14 нафари ишлаб чиқариш, 3 нафари хизмат кўрсатиш, 1 нафар Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш);
90 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

2018 йилнинг қолган даври бўйича 32 нафарининг бизнес режалари ишлаб чиқилди 3 млрд 563 млн сўм кредит маблағи ажратилиши режалаштирилган ҳамда 217 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади. (3 нафари нон ва нон маҳсулотларини қайта ишлаш,18 нафари ишлаб чиқариш, 2 нафари хизмат кўрсатиш,3 нафари спорт сохасини ривожлантириш ва футбол мини стадиони очиш, 4 нафари маиший хизмат уйларини қуриш, 2 нафар Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш);

– 29 нафари олий таълим муассасасига кириши учун тайёрлов курсларига жалб этилди.

 2018-2019 ўқув йили якунида маҳаллада истиқомат қилиб келаётган ёшларнинг 4953 нафари касб-ҳунар коллежларини тамомлаши аниқланиб, уларнинг 579 нафарини корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштириш режалаштирилди. (250 нафари “Next Textil”МЧЖга (2018 йил сентябр), 15 нафар “Tonays Sharbat” МЧЖга (2018 йил сентябр), 25 нафар Дилшод Махаматов хусусий корхонасига (2018 йил ноябр), 289 нафар 13 та қурилиш корхоналарига).

2019 йилдан бошлаб – маҳаллада ишсиз ёшларни доимий равишда аниқлаб бориш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини, туман бандлик бўлими, солиқ инспекцияси томонидан ҳар ҳафтада мониторинг тадбирларини  ўтказиб борилади.

Мутахассислиги бўлмаган ёшларни истагига қараб (ҳунарманд, чорвадор, деҳқон, қурувчи) қайта тайёрлов курсларида ўқитилади.

Фермерликни ривожлантириш бўйича тумандаги 3068 та фермер хўжаликларида ёш ҳисобчи ва ёш юристлар фаолиятини йўлга қўйилади, жами 613 нафар ёшлар (509 нафар ҳисобчи, 104 нафар юрист) иш билан таъминланади.

1050 ўринли 8 та давлат ёки хусусий-шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаси барпо этилиб, бола парваришидаги 171 нафар аёллар бандлиги таъминланади.

2020 йилдан бошлаб - Жанубий Корея ва Россия давлатларида ишлаш истаги бўлган ёшлар учун махсус ўқув-курслари ташкил этилади. Чет элда ишлаш истагида бўлган 1970 нафар ёшларни шартномалар асосида чет давлатларга кафолатланган иш жойларига жойлаштириш механизми йўлга қўйилади.

1080 ўринли 8 та давлат ёки хусусий-шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаси барпо этилиб, бола парваришидаги 189 нафар аёллар бандлиги таъминланади.

2021 йилга келиб - маҳаллада барпо этилган маиший хизмат кўрсатиш объектлари сони 650 тани ташкил этади.

Туман бўйича компьютер, тикувчилик, пазандачилик ҳамда аниқ фанларга мўлжалланган (ҳар йили 2 тадан) жами 6 та ўқув курслари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.

600 ўринли 4 та давлат ёки хусусий-шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаси барпо этилиб, бола парваришидаги 92 нафар аёллар бандлиги таъминланади.

2022 йилга келиб - маҳаллада ташкил этилиши кўзда тутилган 5 та саноат, 65 та хизмат кўрсатиш ва 65 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳалар асосида 180 та янги иш ўрни яратилади.

“10 гектарчи ёшлар” лойиҳаси ташкил этиб келиниши натижасида (йилига 5 нафардан ) 325 нафар ёшлар бандлигини таъминлаб борилади.

“Бир фермерга бир ёш” лойиҳаси доирасида эса ғалла эккан 50 нафар фермер хўжаликларига (йилига 11 нафардан) жами 555 нафар уюшмаган ёшлар бириктирилиб ер майдонларига такрорий экспортбоб экинларни экиши ва даромад олиши учун шароитлар яратиб борилади.

2018 йилда бажарилган ва 2019 йилда бажариладиган худудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, жумладан объктларни қуриш ва таъмирлаш, аҳолини спортга кенг жалб этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлвт бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3583-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пайариқ тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташкил этилди.

Пайариқ туманида спорт иншоотлари сони жами
470 тани ташкил этади жумладан, Халқ таълими бўлими тизимида
389 та, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими тизимида  10 та спорт иншоотлари, Ўрта махсус ва касб-ҳунар коллежларида 49 та, маҳаллаларда та футбол майдонлари ва ҳусусий тадбиркорлар томонидан қуриб фойдаланишга топширилганлари 19 та.

Шундан, 81 та спорт заллар, та футбол стадионлари,
386 та спорт майдончалари (улардан 14 та сунъий қопламали футбол майдончалари)та сузиш бассейни(хусусий сектор 18х36 ўлчамли очиқ бассейн), та тренажор заллари, 2 та тир.

Ушбу таълим муассасаларида жисмоний тарбия билан шуғулланувчилар жами 51001 нафар бўлиб (24800қизлар), спорт секцияларида шуғулланувчилар 22140 нафарни ташкил этади. (Шундан 1078 нафари қизлар).

Пайариқ тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими тассаруфида 2 та болалар-ўсмирлар спорт мактаби мавжуд.

Ушбу спорт таълим муассасаларида 21 та спорт туридан (шундан 15 та олимпия спорт турлари, 2 та миллийспорт турлари ва 4 та бошқа муай-тай, самбо,мини футбол,шахмат спорт турлари) жами 1983 нафар (шундан775 нафари қизлар) спортчилар мунтазам шуғулланиб келмоқда.

Ушбу спортчиларга 59 нафар тренер-ўқитувчилар (шундан 24 нафари аёллар) спорт машғулотларини олиб бормоқдалар.

Туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 2018 йил бошидан ҳозирги пайтгача 97 та спорт мусобақалари ташкил қилиниб, мусобақаларда аҳолининг турли қатламларидан 12544 нафар ҳаваскор спортчилар ( шундан 5875 нафари қизлар) фаол қатнашдилар.

Туманда 2019 йил қурилиши режалаштирилган спорт объектлари 5 та ҳалқ таълими тизимида(22,38,45,89,92 умумтаълим мактабларида) 12х24 хажмдаги спорт  зал, 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби “ТИП-1” спорт мажмуасини капитал таъмирлаш ва1та 18х42 хажмда спорт зали қуриш режалаштирилган. Ҳусусий тадбиркорлар томонидан 4 та суъний қопламали  футбол майдончалари 2019 йил 2 чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM