Оилавий меҳмон уйини ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пайариқ тумани Хўжа Исмоил маҳалласида семинар ташкил қилинди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси бўлим бошлиғи, Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари, Пайариқ тумани ҳокимининг ўринбосари Р.Ниятов, туман прокуратураси, туман ИИБ, ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирок этишди. Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудида яшовчи аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган ушбу семинарда сўзга чиққанлар ушбу қарор мазмунини тушунтиришди. Қарорнинг умумий мазмуни ҳудудларнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини оширишдан иборат.

Меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили билан бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (сайёҳларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уй-жой ҳисобланади.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM