"Ташаббус-2019" кўрик танловининг вилоят босқичида туманимиз тадбиркорлари совринли ўринларни қўлга киритишди.

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида юқори натижаларга эришган, фаолиятига инновацион ғояларни татбиқ этиб, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, танловнинг шаҳар, туман босқичларида ғолиб бўлган 78 нафар иштирокчи ўзаро беллашди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Пайариқ туманидан 5 та иштирокчидан 3 таси фахрли 2 ва 3-ўринларни эгалладилар. "Йилнинг энг яхши фермери" номинацияси буйича - "Истиқлол" фермер хўжалиги 2-ўринни, "Йилнинг энг яхши ҳунарманди" йўналишида яна бир тадбиркоримиз Айдер Райимқулов 2 ўринни, "Хизмат кўрсатиш" йўналишида тумандаги "Манзурабону" нодавлат мактабгача таълим муассасаси 3 ўринни эгаллади. 

Ғолиблар вилоят ҳокимлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Шунингдек, танловда “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга энг кўп иш ўринлари яратган тадбиркор”, “Энг яхши оилавий бизнес”, “Энг яхши экспортчи”, “Йилнинг энг яхши маҳсулоти”, “Менинг юртим - менинг ифтихорим”, “Энг яхши солиқ тўловчи”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик”, “Туризм соҳасига энг кўп ҳисса қўшган тадбиркор” ва “Энг яхши кўргазма” каби қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM