ҒАЛЛАКОРЛИК 170 НАФАР БОЛАЖОНЛАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМГА ҚАМРАБ ОЛИНДИ

Бугунги кунда давлатимизнинг асосий мақсадларидан бири келажак пойдевори бўлган ёшларни ахлоқий етук ва мустақил фикрловчи баркамол авлод қилиб вояга етказишдир. Шу мақсадда вилоятимизда мактабгача таълим муассасаларига алоҳида эътибор қаратилиб, 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Пайариқ туманининг энг чекка ҳудуди саналган “Ғаллакор” маҳалла фуқаролар йиғинида йиллар давомида мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмас эди. Маҳаллада олти мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб шундан 24 фоизи боғча ёшидаги болаларни ташкил этади.

Мазкур маҳалланинг Марказ қишлоғида давлатимиз томонидан берилган эътибор натижасида 2 миллиар 300 миллион сўм маблағ эвазига 170 ўринли янги мактабгача таълим муассасаси қисқа муддат ичида қад ростлади. Бугун, мазкур 36-сонли мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди.

Тадбирда иштирок этганлар бу ерда яратилган шароитлар, болажонларнинг вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қилинган ёзги айвонлар, мўжазгина амфитеатр ва кичик кутубхона билан танишишди.

Мазкур мактабгача таълим муассасасида мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларини бажариш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Болажонларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM