Ғаллакорда "Ёшлар меҳнат гузари" ишга тушди.

Ғаллакор маҳалласи аҳолиси қувончига қувонч қўшадиган воқеалардан яна бири бу замонавий типдаги "Ёшлар меҳнат гузари"нинг очилиши бўлди десак адашмаган бўламиз. Ёш тадбиркор Эшназарова Ҳилола ташаббуси билан  барпо этилган "Ёшлар  меҳнат гузари"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида  туман ҳокими Д.Мусинов, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ёш бўлишимга қарамасдан бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорлик учун яратиб берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси туман филиали билан ҳамкорликда ушбу "Ёшлар меҳнат гузари"ни очдик. Бугунги кунда ўз тенгқурларимни иш билан таъминлаб, келажакда ўз тадбиркорлик фаолиятимни янада кенгайтириб иш ўринларини кўпайтириш ва тенгдошларимни бандлигини таъминлашни мақсад қилганман - дейди ёш тадбиркор Ҳилола Эшназарова.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM