Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308- сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияаси “Фаол тадбиркорлик,инновацион ғоялар ва технологияаларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури”нинг 38-бандида Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепияси ишлаб чиқиш юклатилган.

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу Ўзбекистон    Республикаси  Президентининг 2019 йил 5 февралдаги      “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ПФ-5655- сонли Фармонида белгиланган.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги  “фотосурати “ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг қўламли тадбир бўлиб, аҳоли сони ва таркиби тўғрисидаги  ишончли ахборот  манбаи ҳисобланади.

Ўзбекистон   Республикаси  аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги  ишончли  маълумот  узоқ  муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-  иқтисодий  ривожланиш  мақсадли  дастурларини,  янги  иш  ўринлари  ташкил  этиш  ва  аҳоли  бандлигини  таьминлаш дастуриларини  ишлаб  чиқиш,  барқарор  ривожланиш  Миллий  мақсадлари  индикаторларини  шакиллантириш,  меҳнат  ресурслари  жойлашуви  ва  улардан  фойдаланиш  жараёнларини  ўрганиш  илмий  тадқиқотлар  олиб  бориш  учун  муҳим  пойдевор  ҳисобланади.

Фармонда келтирлишича,  мустақиллик  йилларида Ўзбекистонда аҳолини  рўйхатга  олиш  ўтказилмаган  Республикамизда  демографик  жараёнларнинг  ҳолатини  ўрганишда  мамлакат  ҳудудида  ўтказилган  аҳоли  рўйхати  маълумотлари  муҳим   аҳамият  касб  этади. Манбаларга  кўра,  Ўзбекистон  ҳудудида  дастлабки  аҳоли  рўйхатга  олиш   1897  йилда   ўтказилган бўлиб,  ушбу  рўйхат  маълумотлари   XIX  аср  охирида  Ўзбекистонда  мавжуд  оилалар  сони,   аҳоли  сони, ёши  ва жинси,  этник  таркиби,  туғилиш,  ўлим  каби  демографик  жараёнлар  ҳақида  тассаввур  ҳосил  қилишга   ёрдам  берган.  Ўзбекистон  ҳудудида  кейинчалик   1926,  1939,  1959,  1970,  1979  ва  1989  йилларда  аҳолини  рўйхатга   олиш  ишлари  ташкил  этилган.

Бирлашган  Миллатлар  Ташкилоти  2015 йил  10 июндаги  “ 2020 йилда  аҳоли  ва уй-жой  фондини  рўйхатга  олиш  борасидаги  принциплар ва  тавсияалар” резолюциясига  таяниб,  аъзо  давлатларни  2020  йилда  Бутунжахон  аҳоли  ва уй-жой  фондини  рўйхатга  олиш  дастури  доирасида  аҳоли  ва  уй-жой  фондини  рўйхатга  олишга  тааллуқли  халқаро  ва  ҳудудий  тавсияларни  инобатга  олган  ҳолда  камида  бир  марта  аҳоли  ва  уй- жой  фондини  рўйхатга  олишни  ўтказишни  қатьий  даьват  этади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM