Қонун устуворлигини таъминлаш йўлида

2019-йил 30-июл куни Пайариқ туманлараро иқтисодий суди ва Пайариқ туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги Гўзал МФЙ да "Мамалакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти" мавзусида сайёр йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда суд раиси У.Эшқобилов суд жараёнларидаги соддалаштирилган иш юритиш тартиби тўғрисида, ишни кўриб чиқиш жараёнида 15 кун ичида ёзма фикрлар берилиши мумкинлиги тўғрисида, иш бўйича ҳал қилув қарори 10 кун ўтгандан кейин кучга кириши тўғрисида, суд иш юритув қабул қилингандан кейин 10 кун ичида томонларни келишув битимини расмийлаштирилиши тартиблари тўғрисида тушунчалар бериб ўтди, йиғилишда иштирок этган марказ директори Д.Суванов ушбу масалани долзарблиги тўғрисида фикрларини айтиб ўтди, бугунги кунда ҳар бир фуқарони ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ишларни доимий равишда олиб бориш лозимлиги тўғрисида гапириб ўтди, йиғилиш давомида иштирокчилар  томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилиб ўтилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM