Тадбиркорлар билан учрашув

Туман ҳокимлигида туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан 4 та сектор раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Д. Мусинов бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, уларга кредит, ер ажратиш ва бошқа соҳаларда шароитларнинг яратилишида маҳаллий ҳокимликлар ва секторлар зиммасидаги вазифалар, Пайариқ туманида бу борада қилинаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди. 
Шундан сўнг тўртала сектор раҳбарлари тадбиркорларнинг муаммоларини тинглашди. Учрашувда тадбиркор Алишер Рўзиқуловга тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари берилиши билдирилди. Ушбу масала юзасидан тегишли банкларга вазифалар берилди.
“Очилхон чорваси” масъулияти чекланган жамияти 2016 йил очилган бўлиб, соҳаси чорвачиликка ихтисослашган. МЧЖнинг чорвачилик фермаси мавжуд, аммо тадбиркорга ҳали озуқа экин учун ер берилгани йўқ. Шу масала юзасидан ҳам сектор раҳбарлари чора-тадбирлар белгилаб олишди.
Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар Улуғмурод Умрзоқов, Жамшид Амиров ва бошқа бир қанча тадбиркорларнинг ер, кредит, солиқ ва бошқа соҳалардаги муаммолари ҳал этилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM