Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Пайариқ шаҳридаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда мутлақо янгича кўриниш касб этган ушбу мажмуанинг очилишига бағишланган тадбирда туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими Дилшод Мусинов сўзга чиқиб, яратилган шарт-шароитларнинг барчаси шу соҳада меҳнат қилаётган соҳанинг жонкуярлари янада яхши ишлаши учун қилинган, - дея тақидлади. Шундан сўнг, лента кесилиб марказ директори Ойбек Алиқуловга калит топширилди. Тадбирга ташриф бюрган меҳмонлар замонавий мебеллар ва компютер технологиялари билан жихозланган ходимларнинг хизмат хоналарини кириб кўришди. Тадбир қатнашчиларида бу каби ўзгаришлар юқори тассурот қолдирди.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM