Маънавий муҳит соғломлиги комилликка етаклайди

Жорий йил 10 октябр куни туман ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги “Истиқлол” маҳалласи ва шу ҳудудда жойлашган 18-мактаб, “Бурқут”  маҳалласи ва шу ҳудудда жойлашган 76-мактабларда ўқувчи-ёшлар билан ҳамда маҳалла гузарлари, жамоат жойларида фуқаролар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари ҳозирда жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар, давлатимиз томонидан ёшлар учун берилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапириб, уларни турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,
ҳозирги кунда жамиятда учраётган "оммавий маданият"нинг салбий оқибатлари, оилада соғлом турмуш тарзини янада мустуҳкамлаш, интернетдан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунчалар берилди.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM