Сайлов қонунчилигини ўрганамиз

Бугун мамлакатимизда декабр ойида бўлажак Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси, вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига депутатлар сайловига тайёргарлик  ишлари ҳар қачонгидан ҳам қизғин тусга кирган. Агар Олий Мажлис депутати мамлакатимизда умумхалқ аҳамиятига эга қонунларнинг ишлаб чиқилишида бевосита иштирок этса, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари  депутатлари  ўз ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий муаммоларининг ечими, халқнинг оғирини енгил қилиш бўйича кўпгина ишларни қиладилар. Аммо шуни эсдан чиқармаслик керакки, сайловларга тайёргарлик ва сайловнинг ўзи ҳам сайлов ҳақидаги қонунларга мос бўлиши керак. Бу сайлов қонунчилиги ва демократиянинг энг биринчи шартидир. Бунинг учун жойларда сайлов комиссиялари раислари, котиб ва комиссия аъзолари қонунларни яхши билиши керак. Қаердаки сайлов қонунчилигини яхши билмайдиган кишилар комиссия аъзолиги ёки раислигига ўтиб қолсалар, бу ҳудудда сайловнинг мукаммал ва қонуний ўтмаслигига олиб келади. 
Пайариқ туман “Маҳалла” марказида тумандаги сайлов комиссия раислари иштирокида сайлов қонунчилигини  ўрганиш, мазкур қонунни яхши ўзлаштириб, уни амалда тадбиқ қилиш масалаларида семинар  ташкил этилиб, уларга сайлов  тўрисидаги қонунчиликка киритилган ўзгариш ва қўшимчалар ўргатиб борилмоқда. 

Азамат ТАВБОЕВ
"Пайариқ ҳаёти" газетаси бош муҳаррири

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM