Энди ДХМга онлайн навбатга туришингиз мумкин!

Давлат хизматлари агентлиги соҳани такомиллаштириш ва Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича доимий иш олиб боради.

Навбатдаги янгилигимиз кўплаб фойдаланувчиларимизни қизиқтирган мавзу — электрон навбат тизимини жорий қилиш билан боғлиқ.

Сизга қулай бўлиши учун, онлайн режимда электрон навбат олиш имконияти яратилди.

Ушбу тизим ДХМ электрон навбат платформаси билан интеграция қилинган.

Айни пайтда масофадан туриб навбат чиптасини мамлакатимиздаги электрон навбат ускуналари ўрнатилган 110 та Давлат хизматлари марказларида олишингиз мумкин. 2019 йил охирига қадар ушбу қулайликни барча ДХМларда жорий этиш режалаштирилган.

Тасаввур қилинг! Навбатингизни Давлат хизматлари марказига келаётган пайтингизни ўзида мобил телефонингиз орқали олишингиз мумкин. Бу эса вақтингизни сезиларли даражада тежашга имкон беради!

Бунинг учун фақатгина www.davxizmat.uz сайтига киришингиз кифоя. Тизим автоматик тарзда энг яқин жойлашган ДХМни таклиф этади.

 

 

Манба: davxizmat.uz

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM