18 ноябрь - Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун

1991 йил 18 ноябрь - Ўзбекистон тарихида Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида тарихга муҳрланди. Шу даврдан бери ҳар йили юртимизда ушбу сана кўтаринки руҳда нишонланиб келинмоқда. Бу йил Ўзбекистон Давлат байроғининг 28 йиллик шодиёнаси нишонланиш арафасида. Шу муносабат билан, жойларда Она ватанга муҳаббат, Ўзбекистон Давлат рамзларига ҳурмат руҳини ёшлар онгига янада сингдириш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири туман 27-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM