Намунали уй-жойлар ўз эгаларига топширилди

Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги" кенг нишонланмоқда. Шу муносабат туманимизда ҳам бу тантана кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Хусусан, кеча байрам арафасида кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган фуқароларнинг 14 нафарига “Туркибола” маҳалласида "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида янгидан қад кўтарган арзон нархдаги уй-жойлар қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман ҳокими Д.Мусинов иштирок этиб, қўшалоқ байрам билан барчани табриклади ҳамда намунали уйларнинг калитларини ўз эгаларига топширди. Тадбир давомида маҳалла оқсоқоллари ўзларининг миннатдорчилигини изҳор этиб, бу каби эзгу амаллар бардавом бўлишини тилаб қолдилар.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM